Сана: 15.08.2015 йил
Ўқилган: 303 марта

Google reCaptha ўрнатилди

2 та янгилик: биттаси яхши, биттаси ёмон. Яхшиси - "Боғланиш" саҳифаси америкалик спамерларга танилибди. Ёмони - саҳифа спам базага киритилиб, 1 суткада 2000 тагача реклама матнлари ёзиб қолдирилган. Шу куннинг ўзидаёқ бунинг олди олинди.

Google нинг reCaptha антиспам бот системаси ўрнатилди. Назаримда бу энг оптимал антиспам бот. Ушбу reCaptha нинг охирги версиясининг олдинги версия ва бошқа антиспам ботлардан яхши томони, қўлингизни сичқончадан узмасдан, клавиатурадан хеч нарса термасдан фақатгина битта кнопка босилади холос. Хавфсизлик даражаси бўйича ҳам биринчилар қаторидандир.

reCaptha кейинчалик комментарий ёзиш системасига ҳам уланади.
Муаллиф: Шерзод Жумабаев