Сана: 21.08.2015 йил
Ўқилган: 554 марта

Одноклассники ва Mail.Ru ижтимоий тармоқлари орқали авторизация

Сайтнинг авторизация тизими парбо қилинганда, сайт тизимига кириш ва рўйҳатдан ўтиш максимал даражада содда бўлишига урғу берилган.

Бу вазиятни янада қулайлаштириш ва тезлаштириш мақсадида "Одноклассники" ижтимоий тармоғи орқали сайтда авторизациядан ўтиш имконияти яратилган эди. Лекин "Одноклассники" программистлари томонидан авторизация тизимига ўзгартириш киритилганлиги сабабли, сайтда авторизациядан ўтиш тизими унга юклатилган вазифани бажармай қолган эди.

Ҳозирда бу тизимга ўзгартиришлар киритилиб, яна ишчи ҳолатига олиб келинди. Бундан ташқари, энди Mail.Ru порталининг "Мой мир" ижтимоий тармоғи орқали ҳам сайтда авторизациядан ўтиш мумкин.

Ижтимоий тармоқлар орқали сайтда авторизациядан ўтиш имконияти фақат десктоп (компьютер ва ноутбук) фойдаланувчилари учун мавжуд. Мобил фойдаланувчилар учун ҳам ушбу функцияни ишлатиш юзасидан изланишлар олиб борилмоқда.

Кейинчалик Google+ ва Facebook ижтимоий тармоқлари ҳам уланади. Агар фойдаланувчилар томонидан бошқа ижтимоий тармоқларни ҳам (Вконтакте, Яндекс) улаш таклифлари тушса, улар ҳам кўриб чиқилади.
Муаллиф: Шерзод Жумабаев