Сана: 30.07.2015 йил
Ўқилган: 8656 марта

Фарзандга исм танлаш

Ушбу мақолада келтирилган фикрлар мақола муаллифининг шахсий фикрларидир. Унга қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳамманинг ўз ихтиёрида.

Фарзандга исм танлаш қадимги даврлардан ота-она, қариндош-уруғларнинг эркин ҳуқуқи бўлган, хоҳлаган исм танланиши ёки ўйлаб топилиб қўйилиши мумкин бўлган. Бу албатта яхши, лекин исм танлашда ҳамма томонлама ўйлаб, ўлчаб фарзандга муносиб, тўғри келадиган исм танлашда кўпчилик ота-оналар бош қотирмасдан талаффузи чиройли исмни танлаб қўйишмоқда холос. Ҳозирда бу вазият анча яхшиланмоқда. Ота-оналар саводи ошмоқда. Исм танлашда фақат чиройлилигига қарамасдан, уни маъносига ҳам қарашмоқда. Лекин бу ҳам мани назаримда исм танлаш санъатини тўлиқ қамраб олмайди. Ҳа, ҳа. Исм танлаш бу – санъат, исмлар ҳақида илмга эга бўлмоқ ва уни тўғри ишлата олмоқ.

Масалан, Бекзод исми бек фарзанди маъносини билдиради, яъни беклардан бўлган шахс фарзандини исмини Бекзод қўйиши мос. Бу билан беклардан бўлмаган инсонлар фарзандини исмини бек қўшимчали исмлар билан аташи мумкинмас дегани эмас. Айтмоқчиманки, фарзандга мос, муносиб исм танлаш керак.

Исм, исмнинг маъноси, келиб чиқишию тарихи, нега айнан ўша исм қўйилганлигини, нега ўша исм мослигини қисқача айтганда фарзандингизга исботлаб бера олишингиз керак. Фарзандингиз сизнинг танловингиздан бутунлай қониқиши керак. Унинг исми ўзига ёқишидан ташқари, исми билан мағрурланиши керак.

Узоққа бормасдан мисол тариқасида ўзимни исмимни келтирсам. Билсангиз керак мани исмим Шерзод. Билмаган ушбу мақола ўқувчилари бўлса, танишганимдан хурсандман ;) Нега айнан Шерзод исми берилган? Бу исм танланишига бир қатор омиллар таъсир қилган десам муболаға бўлмайди. Мани отам асад буржида туғилган, яъни шер буржи. Мани ўзим ҳам асад буржида туғилганман. Демак, мани отам шер, буни қарангги шерни боласи ҳам шер бўларкан ;) Шерзод исмининг маъноси айнан шер боласи дегани. Мани назаримда исмим аниқ топиб танланиб қўйилган. Бундан ташқари, ўзимни исмим ўзимга ёқади. Ота-онамга исмим учун раҳматлар айтаман.

Сиз ҳам шундай исм танлангки, сизнинг оилангиз тарихига, воқеа-ҳодисага мансуб, фарзандингиз туғилган кунга ва бошқа омилларга эътибор бериб чиройли, маъноли исм танлангки, фарзандингиз сиздан бир умр миннатдор бўлсин.

Сизга исм танлашни енгиллаштириш, исм танлашда ёрдам бериш мақсадида “Исм танлаш” системасини ёзмоқдаман. Бу система исм қўйишга таъсир қилувчи кўпгина омилларни ўз ичига олади. Ҳозирданоқ жудаям катта меҳнат талаб қиладиган системалиги билинмоқда. Сизга сабр-тоқат, ўзимга энтузиастлик ва бўш вақт топилишини тилаб қоламан ;) Ушбу система бўйича таклифларингиз бўлса, тортинмасдан (тортинсангиз ҳам) admin@ismingiz.uz электрон почта манзилига ёки “Таклифингиз борми?” кнопкаси орқали ёзинг.


Ушбу мақола бошқа ресурсларда кўрсатилганда ismingiz.uz сайти манба сифатида кўрсатилишини сўрайман.

Муаллиф: Шерзод Жумабаев
Манба: ismingiz.uz