Қидирув блоки
Инфо блок
Исмлар сонини ҳисоблашга кетган вақт: 0.015166 сек.
Базада мавжуд жами исмлар сони: 14934 та.
10019 та (67.09%) ўғил бола исмлари.
4908 та (32.86%) қиз бола исмлари.
7 та (0.05%) ҳам ўғил бола ҳам қиз бола исмлари.
Шерзод (Sherzod) » форс-тожикча » ўғил бола
«Шер» ва «зод» сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан.

Шерарслон, йиртқич ҳайвон, зод – насли, боласи, авлоди. Демак, Шерзод исмининг сўзма-сўз таржимаси – шер боласи, кўчма ёки ўхшатиш маъносида эса – довюрак, мард, жасурлар авлоди, давомчиси бўлган ўғил.

Шерзод исмини отаси ёки туғилган чақалоқнинг ўзи Асад (Арслон) буржида туғилган ўғил болаларга қўйиш маъно жиҳатдан тўғри келади.

Туғилган чақалоқ отасининг исми шер билан боғлиқ, масалан Асад, Арслон, Шер, Ҳайдар каби ва шу исмлардан ташкил топган қўшма исмлар Асадулла, Алишер, Алиҳайдар каби бўлган ҳолатда ҳам чақалоққа Шерзод исми маъно жиҳатдан тўғри келади.

Юқорида келтирилган маълумот фақатгина исмнинг маъносини ўрганиш мақсадида берилган бўлиб, сайт администратори сиздан ҳеч қандай хатти-ҳаракат қилишга (масалан, чақалоқнинг исмини айнан сайтда кўрсатилган маълумотлар асосида қўйишга) даъват этмайди. Агар ҳамма ушбу маълумотни тавсия ёки даъват тариқасида тушуниб, унга амал қилса бу ҳолатда бир уруғда маъноси ёки ўзаги бир-бирига яқин исмлар (шерлару бўрилар, беклару мир-амирлар) пайдо бўлиб эски замон қабилалар даврига қайтиб қоламиз.


1974 Синоним: Номаълум Ўз вариантингизни киритинг.
0 Келиб чиқиш тарихи: Номаълум Ўз вариантингизни киритинг.
Машҳур инсонлар: Номаълум Ўз вариантингизни киритинг.