Сана: 14.08.2015 йил
Ўқилган: 1045 марта

Сайтнинг юкланиш тезлиги оширилмоқда

1. Google тавсияларига биноан сайт ресурслари оптимал хажмга олиб келинмоқда. Бунинг натижасида ресурс файллар: JavaScript файллари 113 кбайтга (42%), CSS стиль файллари 15 кбайтга (24%) ва медиа файллар 10 кбайтга (10%) хажми камайди.

2. Иккинчи қадам саҳифанинг умумий вазнини сиқиб фойдаланувчига жўнатиш. Бунда серверда жўнатилиши керак бўлган саҳифа gzip орқали сиқилиб, фойдаланувчига жўнатилади. Фойдаланувчи браузери бу сиқилган файлни очиб фойдаланувчига нормал ҳолатда намойиш этади.Ушбу усул орқали Бош саҳифанинг юкланиши текширилганда, саҳифа 67,1% сиқилганлиги аниқланди. Саҳифаларнинг юкланиши сезиларли даражада тезлашди. Лекин ушбу усулнинг салбий томонлари ҳам бор. Биринчидан, сервер саҳифаларни сиқишга ўзининг миллисекунд бўлсада вақтини йўқотади. Иккинчидан, сайтга кирувчилар сони кўп бўлса ёки сервер қуввати заифроқ бўлса, сервер ишлаши секинлашиши мумкин. Сервер ишини енгиллаштириш мақсадида, JavaScript ва CSS стиль файллари 7z архиватори орқали сиқилиб, кейин хостингга юкланди.

3. Ресурс файллар кэш хотирада маълум муддатга сақланиб туриши амалга оширилди. Бу ҳам ўз навбатида саҳифаларнинг қайта очилиши (юкланиши)ни сезиларли даражада тезлаштиради.

Умимий қилинган ишларнинг қисқача тавсифи:
Ресурс файлларда ортиқча символ-белгилар ўчирилиб, матн қисқартирилди. Кейин улар архиваторда сиқилди. Қолган сиқилмаган файлларни эса сервер ўзи сиқиб фойдаланувчига жўнатади. Саҳифалар қайта очилганда эса, ресурс файллар интернетдан эмас, фойдаланувчи компьютеридан юкланади. Буларнинг натижасида саҳифаларнинг очилиши 2-4 баробаргача тезлашди.
Муаллиф: Шерзод Жумабаев